Ўқув курси илмий ва амалий характер касб этиб, ҳозирги замон ҳалқаро ҳуқуқининг назарий  ва амалий муаммоларини, яъни ҳозирги замон халқаро ҳуқуқи: назария, фан ва амалиётнинг бирлиги, ҳозирги замон халқаро ҳуқуқи меъёрлари, манбалари, асосий тамойиллари, субъектлари билан боғлиқ назарий ва амалий муаммолар, ҳалқаро ҳуқуқ ва миллий ҳуқуқнинг ўзаро таъсирининг назарий ва амалий муаммолари, ҳозирги замон халқаро ҳуқуқининг институтлари бўлмиш давлатларнинг ҳуқуқий меросхўрлик масаласи, ҳудуд ва аҳоли, халқаро-ҳуқуқий жавобгарлик институтларининг назарий ва амалий муаммолари, ҳозирги замон халқаро ҳуқуқининг асосий соҳаларидан бўлмиш халқаро денгиз ҳуқуқи, халқаро ҳаво ҳуқуқи, халқаро космик ҳуқуқи, халқаро низоларни тинч йўл билан хал этиш ҳуқуқининг шунингдек, шаклланган ва шаклланаётган янги соҳалар сифатида халқаро сув ҳуқуқи, халқаро сайлов ҳуқуқи, халқаро парламент ҳуқуқи, халқаро ҳуқуқда ички континентал давлат ҳуқуқи соҳаларининг назарий ва амалий муаммолари, шунингдек, халқаро ҳуқуқнинг хорижий концецияларини, ўқув йилининг иккинчи семестрида ҳозирги замон халқаро ҳуқуқининг айрим муҳим соҳалари ҳисобланмиш халқаро жиноят ҳуқуқи, халқаро экология ҳуқуқи каби масалаларни қамраб олади.