Ўқув курси икки семестрга мўлжалланган. Ўқув курси илмий ва амалий характер касб этиб, 1-семестрда ҳозирги замон ҳалқаро ҳуқуқининг назарий  ва амалий муаммоларини, яъни ҳозирги замон халқаро ҳуқуқи: назария, фан ва амалиётнинг бирлиги, ҳозирги замон халқаро ҳуқуқи меъёрлари, манбалари, асосий тамойиллари, субъектлари билан боғлиқ назарий ва амалий муаммолар, ҳалқаро ҳуқуқ ва миллий ҳуқуқнинг ўзаро таъсирининг назарий ва амалий муаммолари, ҳозирги замон халқаро ҳуқуқининг институтлари бўлмиш давлатларнинг ҳуқуқий меросхўрлик масаласи, ҳудуд ва аҳоли, халқаро-ҳуқуқий жавобгарлик институтларининг назарий ва амалий муаммолари, ҳозирги замон халқаро ҳуқуқининг асосий соҳаларидан бўлмиш халқаро денгиз ҳуқуқи, халқаро ҳаво ҳуқуқи, халқаро космик ҳуқуқи, халқаро низоларни тинч йўл билан хал этиш ҳуқуқининг шунингдек, шаклланган ва шаклланаётган янги соҳаларининг назарий ва амалий муаммолари, шунингдек, халқаро ҳуқуқнинг хорижий концецияларини, Ўзбекистонда халқаро ҳуқуқни ривожланиш тенденцияларини қамраб олган. Ўқув йилининг 2-семестри эса, ҳозирги замон халқаро ҳуқуқининг муҳим соҳаси ҳисобланмиш халқаро хавфсизлик ҳуқуқининг назарий ва амалий масалалари,  Халқаро хавфсизлик ҳуқуқи тушунчаси, предмети ва тизими, унинг мақсад ва тамойиллари, ривожланиш тенденциялари, меъёрлари ва манбалари, коллектив хавфсизлик, оммавий хавфсизлик ва БМТ тинчликпарвар операциялари, минтақавий хавфсизлик ва минтақавий халқаро ташкилотлар, қуролсизланиш, қуролсизланишни назорат қилиш чоралари, ўзаро ишончни кучайтириш чоралари ва хавфсизликнинг кафолатли чоралари, қуролсизланиш бўйича ҳаракатларни тайёрлаш механизми, Ўзбекистон Республикасининг минтақавий ва халқаро хавфсизликни таъминлашдаги роли ва ўрни, каби масалаларни қамраб олган.