Инглиз тили фанининг мақсад ва вазифаси талабаларда линг­вистик, коммуникатив лингво-ўлкашунослик ва лингво-иқтисодий, ижтимоий қоби­лиятларни шакллантиришдан иборат. ЖИДУда инглиз тилини ўрганишдан мақсад - ўз мутахассислиги бўйича амалий усулларни эгаллашдан иборатдир. Инглиз тилини ўрганиш курси нафақат тилни эгаллаш, балки талабаларни мустақил ишлаш қобилиятини тарбиялашни мақсад қилиб қўяди. Бу онгли ўқиш билан бирга ўрганаётган тилни оғзаки нутқ амалиёти билан назариясини эгаллаш талабаларнинг нутқ маданиятини юқори даражага кўтаради. Инглиз тилини ўрганиш жараёнида амалиёт тарбиявий ишлар билан  бирга олиб борилади. Ўқув материаллари, уларнинг таҳлили ва мавзуси, талабаларнинг мафкуравий ва ахлоқий этик тарбиясига ва улар дунё қарашининг кенгайишига, ўқитиш усули ва услублари, фикрлаш иродасини ва хотираларини ривожлантиришга қаратилган.