«Иқтисодий дипломатия ва хавфсизлик» дастури ЖИДУ «Халқаро ҳуқуқ» факультети Дипломатик консуллик ҳуқуқи магистрлари учун мўлжалланган. Мазкур курснинг мақсад ва вазифалари касбий фаолият доирасида аввал олинган билимлар асосида ташқи сиёсатни амалга оширишни назарда тутади.

Унда халқаро муносабатлар тизимида иқтисодий дипломатиянинг асосий тушунчалари билан таништириш, Иқтисодий дипломатиянинг миллий иқтисодий манфаатларни илгари суриш услуби сифатидаги тасаввурни шакллантириш, мажмуавий таҳлил қобилиятини шакллантириш ҳамда иқтисодий дипломатия масалаларининг ўзаро муштарак эканини англаш, иқтисодий хавфсизликка таҳдидни бартараф этишда иқтисодий дипломатия услубларидан фойдаланиш, дипломатия соҳасидаги билимларни дипломатик услуб ва мамлакат иқтисодий ваколатхоналарининг халқаро иқтисодий муносабатларда иштирок этишини таъминлаш вазифаларига эътибор берган ҳолда кенгайтириш масалалари қамраб олинган.