Халқаро муносабатлар тизимининг ривожланиши билан боғлиқ умумий қонуниятлар доирасида маълум бир кўламдаги билимларига эга  бўлмай туриб, муайян воқеа-ҳодисалар ўртасидаги сабабли боғланишларни аниқлаш мумкин эмас. Айнан ана шу “Кучлар мувозанати қонуни”ни ёки жаҳондаги давлатлараро умумтизимий даражанинг бошқа муҳим бўғинларини ўзлаштириб олмай туриб, бугунги кунда замонавий дунёвий-сиёсий муносабатлар борасида жаҳон саҳнида рўй бераётган у ёки бу хилдаги жиддий ўзгаришларнинг аҳамияти ва тутган ўрнини аниқлаш мумкин, албатта. Бу “қонунлар”нинг тўғри тушуна билиш бизга муҳокама қилинаётган ҳодиса ёки жараёнинг бошқа шунга ўхшаш воқеа-ҳодисалар сирасидаги ўрнини аниқлаб топиш имконини беради.