Ўқув курси интердисциплинар характер касб этиб, Европа Иттифоқи ҳуқуқи, Европа Кенгаши ҳуқуқи, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳуқуқи ва инсон ҳуқуқлари бўйича Европа ҳуқуқи тизимларини ўз ичига олади ҳамда Европадаги минтақавий тузилмалар, давлат ва нодавлат ташкилотлари ва уюшмалар ҳамда уларнинг фаолиятини тартибга солиш механизмлари, Европа Кенгашининг инсон ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган Европа Суди, минтақавий интеграциянинг намунаси сифатида Европа Иттифоқининг иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий томонлари, Европада хавфсизликни таъминлашга қаратилган норматив ва институционал масалаларни қамраб олади.