Предметнинг мақсади маҳаллий, миллий ва халқаро бозор ҳудудларида бизнесни самарали ташкил этиш, зарур бизнес қарорларини қабул қилишда ахборот ва коммуникацион технологияларини юқори даражада қўллай олиш кўникмаларини ривожлантириш, ташкилотнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини тўғри баҳолай олиш ҳамда ахборот ва билимни бошқаришни самарали ташкил этиш кўникмаларини шакллантиришдан иборат.